Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ 5-сонли ИИБ ходимлари томонидан Акфа университетида талаба-ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган 5-сон ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор подполковник Ф.Жуманазарова, ёшлар масалалари бўйича профилактика катта инспектори, лейтенант С.Баратова, профилактика инспектори, катта лейтенант Ф. Каримжонов ва ЖҚБ тезкор вакили, лейтенант С. Бектемировалар талабаларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар беришди. 

Тадбир давомида талабаларнинг саволларига ходимлар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.  

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.