Бахмал туманининг “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи И.К.нинг банк пластик картасидан 2 миллион 300 минг сўм, “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Д.Ю.нинг банк пластик картасидан 3 миллион сўм номаълум шахслар томонидан ечиб олинди. Жабрланувчиларнинг аризаси асосида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятлар пойтахтдаги олий ўқув юртларида таълим олаётган, Бухоро вилоятининг Когон туманида доимий рўйхатда турган Д.Н. ҳамда М.А. томонидан содир қилингани аниқланди. Айбланувчилардан жиноят воситаси бўлмиш 2 дона уяли алоқа воситаси ва ноутбук ҳужжатлаштириб олинган.    

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.