Бухоро давлат университетининг туризм фаолият турлари факултети учинчи босқич талабалари билан вилоят ИИБ ХТТБ биносига экскурсия ташкил этилди. Жараёнда талабалар ходимларга яратилган шароитлар билан таништирилди. Йилига миллионлаб сайёҳлар ташриф буюрадиган қадимий Бухорода сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар борасида сўз юритилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан тўлиқ жавоблар олишди.
Р.АКРАМОВ,
катта лейтенант.
Бухоро вилояти.
