ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмда она юртимиз ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” шиори остида энг яхши чизилган ватанпарварлик руҳидаги суратлар ва иншолар танлови ўтказилди.

Унда ҳар томонлама фаол иштирок этган кичик сержант Абдуҳамид Оллаёровлар оиласи ғолибликни қўлга киритиб, ҳарбий қисм командирининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.