Сирдарё вилояти Иибда 2023-йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Видеоконференсия кўринишида ўтказилган йиғилишда соҳавий хизматларда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот берилди. 

Масъулларнинг ахбороти бўйича камчиликка йўл қўйган соҳалар кескин танқид қилиниб, бунга сабабчи бўлган ходимларнинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти атрофлича муҳокама қилинди. Камчиликка йўл қўйган масъулларга тегишли интизомий таъсир чоралари кўриш, шунингдек, ижобий иш кўрсаткичларига эришган ходимларни муносиб рағбатлантириш ҳақида топшириқлар берилди.

Йиғилиш сўнггида, вилоят ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аниқ вазифалар белгиланди. Айниқса, аҳоли ўртасида тезкор профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш, жиноятчиликка қарши курашишда замонавий илғор технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш, ҳудудларни камералаштириш ва бошқа масалалар юзасидан тегишли вазифалар юкланди.

Ўз мухбиримиз.

Сирдарё вилояти.