18 ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Андижон вилоятининг барча ҳудудларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Андижон шаҳрида минглаб ёшлар, вилоят ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари, ҳарбийлар ва бошқа турли соҳа вакиллари иштирокида ҳарбий оркестр садолари остида Давлат байроғи билан тантанали юриш тадбири ўтказилди.
Фахр-ифтихоримиз бўлган байроғимизни шарафлаш тадбирлари жойларда давом этмоқда.
Борис КЛЕЙМАН,
ўз мухбиримиз.
Андижон вилояти.
