Жиззах вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази курсантлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Йиғилишда Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси, подполковник Ҳабиб Халиков фирибгарлик жинояти ва мазкур турдаги қонунбузарликлар профилактикаси, вилоят Адлия бошқармаси ходими Жаҳонгир Каримов эса коррупсия ва унга қарши курашиш юзасидан маърузалар ўқишди. Якунда курсантларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.  

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.