Қизириқлик Баҳром Эгамов (исм-шарифлар ўзгартирилди)нинг ўғли Қозоғистондаги олий ўқув юртида таҳсил олади. У ўғлининг ўқишини Ўзбекистонга кўчиришни режалаштириб юрганида Жарқўрғон тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи таниши Шокир Даминов бу ишни осонгина ҳал қилиб беришини айтади. Сўнг Б.Эгамовнинг ўғли билан бирга жиянининг ҳам ўқишини Термиз давлат универститетига кўчириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилади. Б.Эгамовдан келишилган суммани олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборади.
Қуруқ ваъдага ишониб, тарвузи қўлтиғидан тушган Б.Эгамов Иибга мурожаат қилгач, Шокир Даминовга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
