Сирдарё вилояти ҳудудидаги мактаб ўқувчиларининг қишки таътиллини мазмунли ўтказиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот кутубхона маркази биносида Гулистон шаҳар 9-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “ЎЙЛА, ИЗЛА, ТОП!” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Унда ўқувчиларнинг билими, китобхонлик даражаси, ўқиган бадиий асарлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди. Интеллектуал ўйин якунига кўра “Китобсеварлар” жамоаси 1-ўринни, “Ёш китобхон” жамоаси 2-ўринни ва “Китобхонлар” жамоаси 3-ўринни қўлга киритиб, бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
