ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Андижон шаҳридаги 7255-сонли ҳарбий қисмда Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда катта лейтенант А.Райимжонов йўл ҳаракати қоидалари ва унга киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида ҳарбий хизматчиларга кенг маълумот берди. Шунингдек, тадбир давомида шахсий автомошиналари бор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг тегишли ҳужжатлари мавжудлиги ва уларнинг амал қилиш муддатлари ўтиб кетмаганлиги юзасидан рейд тадбири ўтказилди.

Абдулазиз Маъмуров,

подполковник.

Андижон шаҳри.