Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник А. Рафиэв вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус қабулхонаси фаолиятини ўрганди. Бунда мазкур муассасада маъмурий тартибда сақланаётган шахслар, шунингдек хизмат ўтаётган ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, кузатув камералари созлигига алоҳида эътибор қаратди. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартарф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Маҳлиё МИРЗАЕВА, 

вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ 

катта инспектори, подполковник.