“Интизом ойлиги” барча ҳудудда бўлганидек Фарғона вилоятида ҳам самарали тарзда ўтказилмоқда.

 Хусусан, Фарғона шаҳар Ииофмбда ойликни уюшқоқликда ташкил этиш ва ҳар бир ходим билан индивидуал ишлашга алоҳида аҳамият қаратиляпти. Ходимларнинг оилавий шароити ўрганилиб, уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилмоқда.

Тартиб-интизомни бузишга мойиллиги бўлганлиги учун “Хавф гуруҳи”га киритилган ходимлар билан ҳам манзилли ишлар ташкил этилган.

Бундан ташқари, ходимлар томонидан шахсий ва хизмат автомобилларини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқаришлари назорат қилиниб, шу мавзуда суҳбат ва йўриқномалар ташкил қилинмоқда.

Ойлик доирасида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад, ходимлар ўртасида темир интизомни қарор топтиришдан иборатдир.

Фарҳоджон ЭРГАШЕВ,

подполковник.

Фарғона вилояти.