“Интизом ойлиги” доирасида Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ томонидан турли маънавий-маърифий тадбирлар, уч авлод учрашувлари ташкил этилмоқда. Ходимларнинг оилавий шароити, хизмат ва шахсий автомашиналардан қандай фойдаланаётганликлари мунтазам ўрганилмоқда.

Бундан ташқари, шахсий таркибнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилиб, хизмат кийимини кийиш, маъёрий ҳужжатларни юритиш тартиб-қоидалари мутасадди раҳбарлар ва мураббийлар томонидан кунлик мониторинг қилиб бориляти.

Ойликни самарали ўтказишда тизимда узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиққан фахрийларнинг ёрдами катта бўлётганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Хусусан, яқинда шаҳар Ички ишлар бўлимида ташкил этилган навбатдаги уч авлод учрашувида истеъфодаги полковник Юсуфали Собиров ва истеъфодаги подполковник Баҳодиржон Мухторов иштирок этиб, касбга садоқат, хизмат интизомига амал қилиш, ҳалоллик, фуқаролар билан мулоқот маданияти каби йўналишларда ёш ходимларга ўгит ва маслаҳатлар беришди.

Одилжон ТОЖАЛИЕВ, 

маёр.

Фарғона вилояти.