Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Хонимқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидан ўтувчи М-39 йўлининг 1030-километрида Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти Олмаота туманида яшовчи, Қозоғистон фуқароси Ш.К. бошқарувидаги “Ютонг” русумли автомашина Хоразм вилояти Хива тумани “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Х.С. бошқарувидаги “Исузи”нинг орқасидан урилган. Йўл-улов ҳодисаси туфайли автомашиналар техник шикастланди. Ҳайдовчилар жароҳат олишмаган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Алижон Абдусатторов,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
