Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасининг 1-сонли ИИБ биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими У.Қосимов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Исмоилов, шаҳар ИИБ шахсий таркиби, фахрийлар ва нуронийлар иштирок этди.

Янги бинода 1-сонли Иибнинг 38 нафар ходими фуқароларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида қабул қилиш, ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида хизмат олиб боришади.

Ўз мухбиримиз.