ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг техника ва қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари, полковник Ф. Эргашев 7535-ҳарбий қисм 1-баталёнида бўлиб, муддатли ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Уларнинг жанговар тайёргарлигини юксалтириш бўйича ўтказилаётган машғулотларни ўрганиб, ўзининг зарурий кўрсатмаларини берди.
Шундан сўнг баталёнда мавжуд қурол-аслаҳалар, муҳандислик анжомлари ва автотранспорт воситаларининг ҳолати, сақланишини текширди. Уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатилиши, бўлинмага юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажариш мақсадида ушбу техникалар доимий жанговар шай ҳолатда сақланиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Саид МИРЗАЕВ,
маёр.
