ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминловчи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, полковник Нурмуҳаммад Пирмаматов Самарқанд вилоятидаги ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7252-сонли ҳарбий қисмда бўлди. Ва мазкур ҳарбий қисмдаги мавжуд техникаларнинг созлигини, техник ҳолатини, юритилаётган ҳужжатларни кўздан кечирди. Бундан ташқари жанговор техникаларни шай ҳолатда сақлаб келиш ва фойдаланиш бўйича керакли кўрсатмаларни бериб ўтди. 

Адиз НАРЗИЕВ,

Ҳарбий қисм командирининг 

тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,

подполковник.