Сирдарё вилояти ИИБ ва Сардоба тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари саъй-ҳаракати билан «Қўрғонтепа» мол бозорида пул ўғриси олинди.
Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи Б.Р. жиноий шериклари Андижон шаҳрида яшовчи М.М. ва А.А.лар билан олдиндан тил бириктириб, Сардоба тумани, «Қўрғонтепа» маҳалласидаги ҳудудидаги мол бозорида фуқаро У.Н. нинг чўнтагидан 4 млн. сўм миқдоридаги пулни ўғирлаганлиги аниқланган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро А.А. дан 1 млн. сўм ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ушбу фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
ўз мухбиримиз.
