Яқинда вазирлик ўқув-дала марказида ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факултети тингловчиларининг жанговар вазифаларни бажариш ва жиноятчиликка қарши курашишда ўқотар қуроллардан моҳирона фойдаланиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида ўқ отиш машғулотлари ташкил этилди.

Дастлаб, мазкур таълим муассасаси жанговар ва жисмоний тайёргарлик сикли ўқитувчилари томонидан ёш осойишталик посбонларига Иивнинг белгиланган буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида ўқ-отар қуроллардан фойдаланиш вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, қуролни ўқлаш ва қисқа муддатларда нишонни ишғол қилиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди. Сўнгра, тингловчилар билан Калашников автоматидан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилиб, унинг якунида, натижалар масъуллар томонидан баҳолаб борилди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.