Бугунги кунда ИИВ Малака ошириш институти Тиббиёт хизмати ходимлари томонидан тингловчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли ва шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш йўлида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ОИВ инфекцияси профилактикаси, гиёҳвандлик, спитли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаслик ҳамда унинг салбий оқибатлари тарғиботига алоҳида урғу берилиб, тиббий маданиятни оширишга қаратилган семинар машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек, мазкур таълим муассасаси ҳудудида атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда тингловчиларнинг маиший шароитларини яхшилашга қаратилган санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
