Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси тизимларида хизмат қилаётган ходима аёллар ўртасида “Тўмарис издошлари” мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир ходималарнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашувни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ватанга бўлган садоқат, фахр ва ифтихор туйғуларини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақада бошқарма тизимида фаолият юритаётган 6 нафар ходима 5 та шарт бўйича ўз маҳоратини намойиш этди. Иштирокчилар ўзаро жисмоний тайёргарлик, тезкорлик ва хизматга оид билимлари бўйича баҳслашишди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланиб, энг юқори натижа кўрсатган ходималар республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.
