Оқолтин туманининг "Тошкент” маҳалласида янги ҳуқуқ-тартибот маскани фойдаланишга топширилди.
Қисқа вақтда барпо этилган замонавий бинода барча шарт-шароит яратилган. Масканда профилактика инспекторининг хонаси, кичик мажлислар зали, кутубхона, гигиэна хоналари ташкил этилган. Эндиликда бу ерда онлайн-суд ўтказиш, ҳудудни видеокузатув воситаларида назорат қилиш, профилактик тадбирлар ташкиллаштириш имконияти мавжуд. Маскан замонавий мебеллар, кимпъютер ва офис жиҳозлари билан таъминланган.
Очилиш маросимида Оқолтин туман ҳокимлиги, ИИБ мутасаддилари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
