Сўнгги вақтларда фуқароларимиз томонидан транспорт воситасига ўрнатилган сиқилган табиий газ баллонларни ўз вақтида қайта текширувдан ўтказмасликлари оқибатида нохуш ҳолатлар юз бермоқда. Энг ачинарлиси, бу ҳолатлар инсонларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлмоқда.
Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан шу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларини синовдан ўтказувчи лаборатория марказларида профилактик ишлар ўтказилди. Ҳайдовчиларга автотранспорт воситаларида ўрнатилган газ баллонини ўз вақтида қайта кўрикдан ўтказиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Фуқароларимиздан, айниқса, ҳайдовчилардан бундан тўғри хулоса чиқариб, ўзлари ва яқинларининг ҳаёти ва саломатлигини ўйлаган ҳолда автотранспорт воситаларини (шу жумладан, газ баллонларини ҳам) ўз вақтида қайта техник кўрикдан ўтказиб туришларини сўраб қоламиз!
У. ШУКРУЛЛАЭВ,
катта лейтенант.
Бухоро вилояти.
