Совуқ кунлар бошланиши билан биноларда ёнғин хавфи ортади. Ҳозирги кунда ҳудудларда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда ФВБ масъул ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳрининг туристик ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчалари, савдо обектлари ва тарихий обидалар бўйлаб тарғибот ишлари олиб борилди.

        Тарғибот ишларида асосан аҳолига иситиш печлари ва газ мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, газ ҳамда ҳаво аралашмасининг чақнаши, ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида тушунтиришлар берилди.

 

Умид ҚУТЛИЕВ,

катта лейтенант.

Бухоро вилояти.