Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қашқадарё вилоятида жойлашган 7533-ҳарбий қисмнинг 4-баталонида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган профилактик тадбир ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар ҳарбий хизматчилар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, мамлакатимиз жиноят қонунчилигининг бу борадаги муҳим жиҳатларини ҳам тушунтириб ўтишди. 

Тадбир доирасида “Ҳарбий хизматни ўташнинг мазмун-моҳияти ва унга қўйилган талаблар” ҳамда “Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги” мавзуларида машғулотлар ҳам ўтказилди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.