ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Зарафшон шаҳридаги 7551-ҳарбий қисмда “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Унда сўзга чиққан фахрийлар истеъфодаги подполковник Аминбой Ўрозбоев ҳамда истеъфодаги катта сержант Бурхон Турдиев она Ватанимиз ҳимоячиларига ўзларининг ҳарбий хизмат давомида орттирган бой тажрибаси, эришган ютуқлари, шу билан бирга, босиб ўтган қийинчиликлари тўғрисида тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, қонунчиликка қатъий амал қилиш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳам ёш ҳарбийларга кенг тушунчалар беришди.
Бекзод МЕЛИБОЕВ,
маёр.
