“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ишлари Юнусобод туманида ҳам қизғин давом этмоқда. Хусусан, туман учинчи сектор ишчи гуруҳи ИИОФМБ бошлиғи, сектор раҳбари, полковник Абдумажид Шермухамедов бошчилигида куз мавсумида дарахт кўчатларини экиш ишларини амалга оширишди. Бу хайрли иш “Адолат” маҳалласи ҳудудида ташкил этилиб, унда 550 туп мевали ва шунча туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
