Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Пахтакор туманининг Нурли пангат қишлоғида сайёр қабул ўтказди. Тадбир аввалида бир неча фуқарога ногиронлик аравачалари, субсидия асосида тикув машиналари, шунингдек яна бир гуруҳ ёшларга олий таълим муассасаларининг контракт тўлови, ҳайдовчилик ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқиш харажатларининг қопланишига оид сертификатлар топширилди. Бундан ташқари, 5 нафар фаол ўқувчи 5 муҳим ташаббус доирасида рағбатлантирилди.
Туманнинг “Нурли пангат”, “Пахтакор”, “Дилором”, “Боғишамол” ва “Самарқанд” маҳаллалари аҳолиси иштирокида ўтган сайёр қабулда аҳолини қийнаётган бир қатор муаммолар кўтарилди ва уларни ҳал қилиш чоралари белгиланди. Сўнг учинчи сектор раҳбари профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари билан мулоқот ўтказиб, фуқаробай ва маҳаллабай ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
