Номаълум шахс Бухоро шаҳар “А.Ғиждувоний” маҳалласида яшовчи А.Х. фуқаронинг яшаш хонадони рўпарасида жойлашган экин ер майдонида унга тегишли 6 миллион сўмлик бир бош қорамолнинг қаровсиз боғлаб кетилганидан фойдаланиб, яширин равишда ўғирлаган. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИОФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида жиноятни 1997-йилда туғилган Р.Ш. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди. Энг ачинарлиси, жиноятчи жабрланувчининг маҳалладоши бўлиб чиқди. 

Шунингдек, Қоровулбозор тумани “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида умумий баҳоси 9 миллион сўмлик бир бош сигир ва бузоқни ўғирлаган шахс ҳамда Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи фуқарога тегишли заргарлик дўконга мижоз сифатида кирган кимса ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик қўлга олинган.

Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорликларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.