Суриштирув давомида Қарши туманида яшовчи 48 ёшли фуқаро ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани аниқланди.

– Ўша куни руҳий тушкунлик сабаб ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлдим, – дейди Б.Р. – ЙПХ инспектори ҳаётимни сақлаб қолди. Бунинг учун ундан миннатдорман. Ҳар қандай пайт ва вазиятда ёрдамга шай ички ишлар органлари ходимлари доим соғ-саломат бўлишсин. 

Қарши туманида 1986-йилда туғилган Нодир Нишон агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида, ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олди.

Ҳарбий хизматдан қайтгач, ички ишлар органларига ҳужжат топширди ва 2007-йили вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси «Шўртаннефтгаз» Ушкни қўриқлаш баталё­нида хизмат фаолиятини бошлади. Тасарруфдаги обектлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги касб сирларини устози, подполковник Баҳром Ёқубовдан ўрганди. Тиришқоқлиги, зиммасидаги вазифаларни бекам-кўст бажариши билан эътиборга тушди. Севимли машғулоти – сузиш билан шуғулланишни ҳам канда қилмади. 

Вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ ППХ баталёнида, кейин эса йўл ҳаракати хавфсизлиги хиз­матида фаолиятини давом эттирди. Шундан буён у қоидабузарликларни аниқлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, авария ўчоқлари ва пиёдалар гавжум жойларда хавфсизликни таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Биргина жорий йилда икки юздан ортиқ қўпол қоидабузарликларни аниқлади. 

Бундан бир неча йиллар олдин ўзи шогирд бўлган кичик сержант Нодир Мирзаевни Ғузор тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори, лейтенант Баҳром Халилов, бошқарма ЖХХ ЙҲХБ техника назорати гуруҳи инспектори, сафдор Дилшод Каримовлар устоз дея эъзозлашади. 

Расул бобо билан Марҳамат момонинг тўрт фарзанди орасида иккинчиси Нодир Мирзаев турмуш ўртоғи Шаҳнозахон билан 2 нафар фарзандни тар­биялаб келмоқ­да. 

Халқимизда «Қаторда но­ринг бўлса, юкинг ерда қолмайди» деган нақл бор. Бу ички ишлар органларида 18 йилдан буён хизмат қилиб келаётган Нодир Мирзаев сингари аҳдига, қасамёдига содиқ, фидойи ва мард хо­димларга нисбатан айтилга­нига шубҳа йўқ.

Маълумот ўрнида:

Қарши магистрал бош канали тахминан ўн метр чуқурликда, 40 метр кенгликда бўлиб, асосий сув ўтказиш ҳажми 195 кубометр-секундни ташкил этади. Қарши шаҳри ва бир нечта туманларни суғориш манбайи ҳисобланган магистрал каналнинг сув юзаси сокин кўринса-да, пастки қисми ниҳоятда тез оқади. 

Содиқ РАҲИМОВ, 

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.