Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлардаги бўлинмалари томонидан фахрийларнинг бой тажрибасидан ёшлар тарбиясида фойдаланиш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бир гуруҳ ходимлар вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган фахрийлар билан суҳбат ўтказиш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюришди.
Фахрий ходимлар ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари тақдим этилди. Шу куни шогирдлар қадрли устозлар даврасида суҳбат қуриб, самимий дил изҳорларини билдиришди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
