Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан мазкур ҳудудда жойлашган маҳалла, ташкилот ва аҳоли гавжум жойларда профилактик суҳбат ташкил этилди.
“Умр – тезликдан муҳимдир” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тадбирда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга мамлакатимизда содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг тафсилотлари ҳақида маълумотлар берилиб, уларнинг аянчли оқибатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва тезликни меъёридан оширмаслик тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.
Ўз мухбиримиз.
