“Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7258-ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари ўзларининг билим олган даргоҳида қўлига қалам тутқазган, ўқишни ва ёзишни ўргатган биринчи устозларини табриклаш мақсадида мактабларда бўлишди. Жумладан, муддатли ҳарбий хизмат оддий аскари Азизбек Ҳожиев Жондор туманидаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. У волидайи муҳтарамаси, бошланғич синф ўқитувчиси Оҳиста Аҳадовани табриклади. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизмат оддий аскари Отабек Муҳидинов Бухоро шаҳридаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Мунира Йўлдошевага гулдаста ва совғалар топширди. Байрам арафасида ҳарбий хизматчилар устозларига табрик ва миннатдорчиликларини билдирдилар.
Азиз ЭЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
