ИИВ таълим муассасаларида

ИИВ Малака ошириш институтида «Трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ички ишлар органларининг роли ҳамда ҳамкорлик йўналишлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Махсус касбий фанлар кафедраси томонидан ўтказилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, шунингдек бир қатор вазирликлар, Бош прокуратура, Қуролли Кучлар, ИИВ, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиялари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва бошқа идора, ташкилотлар, олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди. Конференция давомида соҳа вакиллари ва мутахассисларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди ҳамда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида бир қатор таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.