Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шу туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи Ҳ.Ғ. ўз хонадонида танишларига қимор ўйнаш учун шароит яратиб, қиморхона ташкил қилганлиги аниқланди. Тадбир давомида қиморбозлардан 1 миллион 415 минг сум пул ва ўйин карталари ашёвий далил тариқасида олинган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.