Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида жойлашган “Корзинка” савдо мажмуаси ёнида фуқаро Н.С. ўзга бир фуқарони алдаб, унга ўзини ИИВ ЎХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходими деб таништириб, ИИВ да ишловчи ваколатли танишлари орқали ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.