Куни кеча ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигининг Бирлашган ўқув-дала марказида қўшинларга қарашли 7534-ҳарбий қисмга янги чақирилган аскарлар билан Ватанга қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тантанали маросимда қўшинлар қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи, полковник У. Жабборов сўзга чиқиб, ўзининг йигитлик бурчини ўтаётган она юртимиз ҳимоячиларини ҳаётидаги унутилмас кун билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, тадбирда сўз олган бошқалар ҳам муддатли ҳарбий хизматчиларни қасамёд қабул қилганликлари билан қутлаб, она Ватани олдидаги муқаддас бурчини виждонан адо этишга, келгусида барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, жамиятда ўз ўрнини топишида улкан зафарлар тилади. 

Фарзандларини табриклаш учун сўзга чиққан ота-оналар ҳам ўзларининг дил изҳорларини билдириб, аскарларга яратилган шарт-шароит ва имкониятлардан беҳад мамнун эканликларини қувонч билан тилга олишди.

Йиғилганларда катта таассурот қолдирган ушбу маросим сўнггида, ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи шахсий таркибининг кўргазмали чиқишлари ҳамда Қоровул қўшинлари ҳарбий ансамбли хонандаларининг дилрабо куй-қўшиқлари кечага янада файз бағишлади. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.