Яқинда Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан мазкур ҳудуддаги Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида Поп туманидаги “Наврўз” маҳалласида ватанпарварлик руҳидаги тадбир ташкил этилди. Унга қўшни “Бунёдкор” маҳалласи ёшлари ҳам жалб қилинди.

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида спортнинг тош кўтариш, арқон тортиш, камондан отиш ҳамда шахмат турлари бўйича “Ҳарбий прокурор кубоги” учун баҳслар ўтказилди. Мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритган келажагимиз эгалари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.