Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баходир Мирзарахимов томонидан Хоразм вилояти ҳудудида ўрганиш ишларини олиб борилди. Дастлаб, Урганч шаҳар Ииофмбнинг хизмат фаолияти ўрганилди. Шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида профилактик чора-тадбирлар, профилактика инспектори, инспектор-психолог ва маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, шаҳардаги “Мустақиллик“ ва “Навбаҳор“ маҳаллалари еттилигининг кундалик меҳнат фаолияти манзилли ўрганилиб, давлатимиз раҳбарининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, вилоятдаги ҳудудий ички ишлар органларида, маҳаллаларда, туризм ва транспорт объэктларида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳам манзилли ўрганилди.
Мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш учун сўнгги йилларда нафақат тарихий ва маданий тадбирлар, шунингдек, жаҳон миқёсидаги спорт мусобақалари, дам олиш ва туристик масканларнинг кўргазмали намойишлари, илмий конференсияларни ўтказиш анъанага айланиб бормоқда. Вазир ўринбосари ушбу йўналишда вилоят ИИБ ХТТБ ходимлари томонидан вилоятнинг бевосита туризм намойиши обектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратди.
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси хизмат ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”да фош этиш, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.
Хусусан, вилоят кесимида хизмат ҳудудларидан ўтувчи темир йўл изларига яқин жойлашган маҳалла, корхона ва таълим муассасаларида профилактик учрашувлар ўтказиш, транспорт объэктларида бахциз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш, темир йўл вокзали ишчи-хизматчилари ва йўловчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, шунингдек, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, ижро интизоми ва қонунчилик талабларига риоя қилиниши, коррупсияга йўл қўймаслик бўйича масъул ходимларга зарур топшириқлар берилди.
Ўрганишлар якунига бағишланган йиғилишда вилоят ҳудудларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтилди.
Тадбир якунида вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги манзилли ишларни талаб даражасида бажармаган масъулларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз,
Хоразм вилояти.
