Яқинда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва бўлинмаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда бўлди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўз олган вазир ўринбосари бугунги кунда дунёда рўй бераётган хавф-хатарлар ҳақида тўхталиб, бундай муаммоларни бартараф этишда, ҳар бир ватан ҳимоячиси энг аввало, жанговар вазифаларни бекаму кўст даражада бажариши, шу билан бирга, тинчлик деган бебаҳо неъматни чуқур англаган ҳолда доимо ҳушёр ва сергак бўлиб хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, генерал-маёр Б. Мирзараҳимов томонидан осойишталигимиз посбонларининг касбий тайёргарлигини янада ошириш ҳамда улар учун қулай шарт-шароит ва имкониятларни яратиш мақсадида тегишли мутасаддиларга вазифалар ҳам белгиланди.
Шунингдек тадбирда мазкур қисм ИИВ ҳарбий тузилмалари орасида энг намунали деб топилгани учун вазир ўринбосари томонидан ташаккурнома топширилиб, келгусида бунданда юқори натижаларни қўлга киритишида улкан муваффақиятлар тиланди.
Азамат ХОЛМАТОВ,
ҳарбий қисм командирининг маданият ва маърифат
ишлари бўйича маслаҳатчиси.
