Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Яҳёжон Абдулҳаков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда суриштирув ва тергов, фуқаролик ва паспорт-виза, мол-мулк низолари, ички ишлар органларига ишга қайта тиклаш, ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатидан норозилик, оила-турмуш масалалари билан боғлиқ 30 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди.
Ушбу мурожаатларнинг 18 таси жойида ижобий ҳал этилди. 8 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 4 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли органларга юборилди.
Қабул давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 4 нафар фуқарога ИД-карталар тантанали равишда топширилди.
Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиладиган 11 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича тўпланган материаллар Фарғона вилояти Иибда ўрганиб чиқилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Мурожаати ижобий ҳал бўлган фуқаролар вазирлик раҳбариятига миннатдорлик билдиришди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
