Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисмда бўлди. Ва ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий техникаларининг жанговар шайлиги, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича профилактик суҳбат ўтказди.

 Шунингдек, вазир ўринбосари ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда ҳарбий қисмдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Самарқанд халқаро аэропортини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича ўзининг кўрсатмаларини бериб ўтди. 

Адиз Нарзиев,

ҳарбий қисм командирининг 

тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,

подполковник.