Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев Сирдарё вилоятида бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари билан маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб борди. Асосий эътибор ҳудудлардаги ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга қаратилди. 

Вазир ўринбосари Гулистон шаҳридаги «Намуна» ва «Боғишамол» маҳаллаларида маҳалла еттилигининг фаолияти билан танишди. Шунингдек, вилоят ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлди. Шундан сўнг Гулистон туманидаги 11-сонли Нурли маскан мактаб-интернатда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишиб, болажонларга совға- саломлар топширди.  

Ўрганишлар давомида Ички ишлар вазири ўринбосари вилоятда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Ўз мухбиримиз.

Сирдарё вилояти.