Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ патрулъ-пост хизмати баталъонида Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаэв иштирокида Фарғона шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Вазир ўринбосари мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада соҳа ходимларига яратиб берилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритиб, бунга жавобан халқимизга садоқат билан хизмат қилиш кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, тунги хизмат жараёнида эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар шахсий таркибга яна бир бор эслатиб ўтилди.

Йўриқномада ўз хизмат вазифасига виждонан ёндошиб, шахсий таркибга намуна бўлиб келаётган, осойишталикни таъминлашда фидойилик билан хизмат қилаётган патрулъ-пост хизмати баталъони, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларидан бир гуруҳига ташаккурномалар топширилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.