Айни кунларда мамлкатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари юртимизнинг турли ҳудудларида уюшқоқлик билан давом этмоқда. Ана шундай кечалардан бири Қорақалпоғистон Республикаси Иивда бўлиб ўтди. 

Вазирлик раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этган мазкур тадбирда жиноятчиликкка қарши курашиш ва унинг олдини олишда бошқа сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар давлатимиз раҳбари томонидан таъсис этилган “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, “ Фахрий ёрлиқ”, эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, уларнинг фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади. 

Тадбир сўнггида намойиш этилган консерт дастури барчага байрамона кайфият улашди. 

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Постда” мухбири.