ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан ички ишлар органлари, ДХХ, Миллий гвардия, Божхона бошқармалари ва чегара қўшинлари жамоалари иштирокида шахмат бўйича биринчилик ўтказилди. Баҳслар ФИДЕ талабалари асосида уюштирилди. Ҳар бир ўйин учун 20 дақиқадан вақт ажратилган мусобақалар 7 турдан иборат бўлди. Ҳакамлик вазифасини Ўзбекистон шахмат федерацияси Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари бажаришди.

Икки кун давом этган мусобақа натижаларига кўра, Жиззах вилояти ички ишлар органлари вакиллари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Кейинги ўринларни ДХХ ва вилоят Божхона бошқармаси жамоалари қўлга киритдилар. Якунда ғолибларга кубок ва совғалар топширилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.