Фарғона водийси вилоятлари бўйлаб ҳаракат қилувчи Андижон – Қўқон шаҳарлараро йўловчи поезди ҳаракати яна йўлга қўйилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Айтиш зарурки, илгари ҳам Қўқон - Андижон йўналишида поезд қатнови мавжуд бўлиб, айрим сабабларга кўра тўхтаб қолган эди. Эндиликда янги йўналиш нафақат Фарғона ва Андижон шаҳар-туманларини, балки Наманган вилоятини ҳам қамраб олди.

Электропоездлар шу йилнинг 1 мартидан бошлаб яна ҳаракатлана бошлаган. Поездлар ҳафтанинг сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари Қўқон – Андижон-1 – Қўқон шаҳарлараро йўналишида фуқароларга хизмат кўрсатади.

Тонгги 5:00 да Қўқондан ҳаракатланишни бошлаган электропоездлар Бувайда, Поп-1, Чуст, Тўрақўрғон, Ровустон, Наманган, Чортоқ, Уйчи, Разъэзд 137-км, Ҳаққулобод, Пойтуғ, Куйганёр, Янги Андижон, Пост 331-км станцияларида тўхтаб, 10:21 да Андижонга кириб келади.

Андижондан соат 14:12 да ҳаракатланадиган поезд соат 19:19 да Қўқон шаҳрига қайтиб келади.

Албатта, бу қулайлик водий аҳолисини жуда мамнун этмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.