Жиззах вилояти ИИБ ҲПБ ҳамда Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тунги рейдлар ўтказилмоқда. Бу жараёнда тунги клуб ва овқатланиш шохобчаларининг белгиланган вақтда фаолият кўрсатиши, шу вақтда вояга етмаганларнинг мавжудлигига эътибор қаратиляпти. Шу билан бирга, олий ўқув юртлари турар жойларида талабаларнинг ўз хонасида эканлиги ўрганилаётир.
Ёшлар билан мулоқотлар давомида жиноят содир этиш ҳамда ис газидан заҳарланишнинг оқибатлари юзасидан тушунчалар бериляпти. Бундан ташқари, бинолар ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан текширилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
