Бугунги кунда ҳаётимизни интернециз тасаввур қилиш қийин. 

У ишда, уйда, жамоат жойларида, саёҳатда исталган маълумотни, видео ёки аудиони сониялар ичида топишга ёрдам беради. Радиотўлқинлар ҳисобига ишлайдиган Wи-Фи эса дунё бўйича энг кенг тарқалган технологиялардан бири бўлиб, смартфон, ноутбук, телевизор, видеокузатув тизимлари ва бошқа бир қатор жойларда қўлланилади ҳамда симсиз эркин ҳаракат қилиш, бир вақтда кўп қурилмани улаш имконини беради.

 Wи-Фи технологияси дастлаб 

«ИЭЭЭ 802.11» деб аталган. Бу симсиз интернетни йўлга қўйилишига хизмат қилган биринчи протоколдир. 1999-йилда Интербранд компанияси технологияни талаффузи осон бўлган «Wи-Фи» деб номлашни таклиф қилган.

* Wи-Фи логотипи — Ин-Ян белгиси асос қилиб олинган расмий логотипдир. У технологияни қўллаб-қувватлайдиган барча қурилмаларнинг мослиги рамзи ҳисобланади.

* Wи-Фи аслида Гавайидан келиб чиққан. Гавайи университетида Алоҳанет номли инновацион компютер тармоғи яратилган. Унинг ёрдамида 1971-йилда пакетли маълумотларни симсиз узатишнинг илк оммавий намойиши ўтказилган. 20 йилдан сўнг НCР ва АТ&Т корпорациялари томонидан Wавелан технологияси кашф қилинган. 1997-йилда эса ИЭЭЭ 802.11(+р) симсиз протоколининг энг биринчи кўриниши намойиш этилди.

* Ўша пайтда энг «узоқ» Wи-Фи сигнали 420 метр масофага узатилган. 6 ваттли кучайтиргичлар ёрдамида Швеция космик агентлиги 400 метрдан ортиқ масофада жойлашган космик зондга маълумот узатишга муваффақ бўлган.


Гулчеҳра АЗИМОВА

тайёрлади.