Ҳуқуқбузарликларга чора қўллашдан кўра, унинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш ишлари ҳам фуқарога, ҳам жамиятга катта фойда келтиради. Бу борада Чироқчи тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.  

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида ўтказилган “Хавфсиз кун” профилактик тадбири доирасида туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан назорат-кузатув ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тадбир давомида аниқланган қоидабузарликларнинг ҳуқуқий оқибати ҳайдовчиларга ва йўловчиларга тушунтирилиб, тарғибот ишлари олиб борилди. 

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.